Янгиликлар

Азамат Аҳроров қанча гонорар олишини айтди

Шунингдек, ойига қанча даромад топишини очиқлади

Азамат Аҳроров қанча гонорар олишини айтди

Азамат Аҳроров Yоu Тube’даги «Yashin Тv» каналига берган интервьюсида сериал ёки кинодан қанча гонорар олишини айтди.

«Менинг охирги проектим бу Икром Али режиссёрлигидаги сериал ҳисобланади. Шохсанам деган продусер танишимнинг таклифига биноан бу сериалда рол ижро этдим. У ҳали давом этадими йўқми билмадиму, кунига 1000 АҚШ доллар эвазига суратга тушганман. Сёмкага саккиз кун борган бўлсам ва шу саккиз кун учун 8000 АҚШ доллор олганман. Тўғриси, бир кунлик маошим қолиб кетган, ҳали уни олганимча йўқ»,— дейди актёр.

Унинг бир ойда топадиган даромади эса ўртача 10 000 АҚШ доллорини ташкил этади. Бунинг ичига ўзининг рroduction ва сериал, кинолари ҳам киради. Ва бу суммалар актёрнинг ижод қилишига қараб ҳам алмашиб туради.

«Лекин рroduction’нимдан топадиган пулимни ҳеч қаерга ишлатмайман. У студия меники бўлса, кирими менда ишлайдиган ижодкорларга тўланади»,— дейди Азамат Аҳроров.

Унинг умумий бир ойлик харажати эса кунлик бизнес ва тўловларидан ташқари 3000 ёки 4000 АҚШ доллорни ташкил этади.

Аввалроқ Азамат Ахроров ишлаган фильмларидан қанча даромад кўришини айтганди.