Медиа

«Дизайн»даги Саъдулланинг хотини Ситора Фармоновага совға берди — видео

Бу воқеа «Дизайн» жамоасининг концерт дастуридан сўнг бўлган

«Дизайн»даги Саъдулланинг хотини Ситора Фармоновага совға берди — видео

Актриса, хонанда Ситора Фармонова Instagram саҳифасига «Дизайн» жамоаси концерт дастуридан сўнг Саъдулла Фатҳуллаевнинг аёли унга гул жўнатгани акс этган видео жойлади.

У «Дизайн» жамоаси концертининг учинчи куни ҳам чиройли ўтганини айтди. Актрисанинг сўзларига кўра, жамоа аъзоси Саъдулла Фатҳуллаевнинг турмуш ўртоғи унга гулдаста жўнатган. Шунингдек, Ситора Фармонова «Дизайн»нинг концерти 13 декабргача давом этишини таъкидлади.

«Барчангизга ассалому алейкум. Ҳайрли кеч. Мана бугун ‘Дизайнʼ жамоасининг учинчи кун концертини ҳам ўтказиб олдик. Жуда чиройли, омадли концерт бўлди. ‘Дизайн’ жамоасидаги барчага раҳмат. Айниқса, Саъдулла Фатҳуллаевнинг аёли Шоирахон, сизга мана шундай чиройли гулдаста бериб юборганингиз учун раҳмат. Ҳаммангизни яхши кўраман. Концерт 13 декабрга қадар давом этади», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода Шаҳло Зоировага туғилган кунида кутилмаган совға тайёрлаганди. Шунингдек, Юлдуз Усмонова Рустамхўжа пародистнинг хотинига совға берганди.