Янгиликлар

Зоҳид Рисқиев комадан чиқди

Бу ҳақида унинг дўсти Шоҳрух малум қилган

Зоҳид Рисқиев комадан чиқди

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид Рисқиев икки ойдан кўпроқ кома ҳолатидан сўнг ўзига келди. Бу ҳақида унинг дўсти Шохруҳ хабар берган.

«Сизларга янгилик улашмоқчиман, ўртоғим Зоҳид кўзларини очди, ҳаммаси яхшиликка албатта сиз азизларни дуоларилар билан ва Аллоҳни иродаси билан. 16- шифохона ҳодимларига, директорларига ва албатта сизларга. Сизларни дуоларилар билан ҳаммаси яхшиликка қараб йўл олди. Худо ҳоҳласа ўртоғим билан бирга историялар қилиш насиб қилсин. Ҳаммага катта раҳмат доим ёнида бирга бўлган оналари, аёлига ўзими ташаккуримни айтиб қолмоқчиман. Дуода бўлиб турилар, илоҳим дўстимиз, тезроқ оёққа туриб кетсин. Бугун жудаям хурсандман, зўр янгилик бўлди мен учун».- дея маълум қилди Шохруҳ.

Маълумот ўрнида «Уммон» гуруҳининг яна бир аъзоси Жасур Рафиқов 14 ноябрь куни оғир ҳасталикдан вафот этган эди.