Янгиликлар

«Ўзимни бир неча марта ўлдирмоқчи бўлганман» — Муниса Ризаева

Хонанда яқинлари унинг расмларини тарқатиб юборгани ва икки йилча уйида дипрессияда ўтиргани ҳақида гапирди

«Ўзимни бир неча марта ўлдирмоқчи бўлганман» — Муниса Ризаева

Муниса Ризаева ўзи ҳақидаги кўпчилик билмайдиган ҳақиқатларни «Зирапча» кўрастувидаги иштирокчи қизларга айтиб берди. У юлдуз бўлгунига қадар бошидан ўтказганларини сўзлаш билан бирга, ҳар бир иштикочига ўз маслаҳатларини ҳам бериб ўтди.

«Шу бугунги кунгача мен отамдан жуда кўп хафа бўлганман. Онам барбир мени қўллаб турарди. Лекин отам билан муносабатларимиз ёмон бўлган. Аллоҳ гувоҳ, отам менга ҳеч қачон ёрдам бермаганлар. Нафақат, ёрдам бермаганлар, ҳатто, мени умуман тушунмасди. Ота-онам доим мени танқид қилишарди, мени бошқа жиҳатларимни кўришмаган. Шунинг учун ўз ўзимга доим айтардим, мен ҳаммасини уддалайман ва буни отамга исботлаб қўяман дердим».

«Бу ҳаётда яшагим келмаяпти деганман, нечи марта суицид (ўз жонига қасд қилиш) қилгим келарди. Яқинларим расмларни тарқатиб ташлаган. Баъзан шунақа пайтлар бўлган кўчага чиқа олмаганман. Икки йилча дипрессияда ўтирганман. Лекин ҳозир менга худо шундай ота-она берганинга шукр қиламан. Нима бўлагнда ҳам, ота-оналар бизни дунёга келтирганликлари учун улардан миннатдор бўлишимиз керак»,— дейди Муниса Ризаева.

Шунингдек, у бир йилда икки марта инсульт бўлгани ҳақида гапириб берганди. 
Хонанда тўйга неча пулга чиқишини aйтган эди. Шунингдек, у гардеробини кўрсатганди.