Янгиликлар

Жасур Умиров уйланмоқда

У бу ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган

Жасур Умиров уйланмоқда

Хонанда Жасур Умиров ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида тўйига таклифнома тарқатгани ҳақидаги суратларни жойлади.

Таклифномадаги ёзувларга қараганда келиннинг исми Гўзал ва тўй 3 декабрда бўлиб ўтади.

Шунингдек, тўйга келадиган меҳмонлар рўйхатида актёр Рихситилла Абдуллаевни ҳам кўриш мумкин. У Жасур Умировга таклиф учун рахмат айтиб, бахт тилаган.

«Бахтли бўлинг укам. Таклиф учун рахмат», — дейди Рихситилла Абдуллаев.

Аввалроқ Жасур Умиров иккинчи бор уйланмоқчилигини айтганди.