Янгиликлар

«Жара» фестивали Ўзбекистонда ўтказилади

Фестевалда Григорий Лепс, Жонни, ҲаммАли ва Наваи ва бошқалар иштирок этади

«Жара» фестивали Ўзбекистонда ўтказилади

Россиялик юлдузларнинг концерти 20-21 май кунлари Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтади. Бу хақида, Севимли телеканали, Эмин Агаларов ҳаволаси орқали хабар берди.

Фестевалда жами 30 яқин юлдузлар жумладан, Григорий Лепс, Жонни, ҲаммАли ва Наваи ва бошқалар иштирок этади. «Жара» Халқаро фестивали 2016 йилда Эмин Агаларов томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда, концерт трансляциясини МДҲ давлатларида ўртача 150 миллион одамлар кўради. Фестивалга икки кун ичида 4500 га яқин томошабин ташриф буюриши, юзлаб фан зоналари ташкил этилиши кутилмоқда.

 

«Фестивалда бизнинг энг янги дастуримиз тақдим этилади. «Жара» аслида — премьералар   намойишидир. Таниқли хонандаларнинг хит қўшиқларини ижро этишдан ташқари, кутилмаган дуэтлар ва сюрпризлар ҳам фестивал анъанасига айланган. Умид қиламанки, биз ўзбек томошабинларини ҳайрон қолдира оламиз», — деди Агаларов Тошкентда журналистларга.