Янгиликлар

Зейнеп Бастик илк маротаба Ўзбекистонда яккахон концерт беради

Тадбир Халқаро форумлар саройида бўлиб ўтади

Зейнеп Бастик илк маротаба Ўзбекистонда яккахон концерт беради

Тошкентда 3 март куни турк эстрада хонандаси Зейнеп Бастикнинг илк яккахон концерти бўлиб ўтади.
Хонанда 2022 йилда кўплаб тингловчиларнинг олқишига сазовор бўлиб, жаҳон мусиқасининг энг яхши ижрочиларидан бири деган номга эга бўлди.

Концерт Халқаро форумлар саройида бўлиб ўтади. Чипталар 200 000 сўмдан 1 300 000 сўмгача бўлиши кузатилмоқда.

Маълумот ўрнида: Зейнеп Бастик 1993 йил 8 июлда Чаноққалъа шаҳрида туғилган. Профессионал мусиқани 2010 йилда Измирдаги «Жакпот» ковер гуруҳи билан бошлаган. 2012 йилгача бу гуруҳ билан Измир, Эскишеҳир, Бурса каби шаҳарларда саҳнага чиқди. «Анадолу олови»да бир муддат раққоса сифатида ҳам қатнашган. У Фикри Караел, Ҳарун Колчак, Умит Сайин каби турк хонандаларининг қўшиқларини куйлаб, You Tube’га жойлади. Бу қайта куйланган қўшиқлар унинг тан олинишида таъсири бўлган. Шунингдек, у «Бахт», «Тақиқланган олма», «Ўчириш ва умид» номли ёшлар телесериалида иштирок этган. Зейнеп Бастик 2019 йилда «Adidas» ва 2020 йилда «Elidor»нинг реклама юзига айланди.