Янгиликлар

Ўзбекистонлик бола «Голос» ни забт этди

У барча ҳакамларнинг эътиборини торта олган

Ўзбекистонлик бола «Голос» ни забт этди

Ўзбекистонлик бола Фирдавс Авезов Россиянинг «Первый» каналида узатиладиган «Голос» шоусининг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Ушбу шоуда у Хулио Иглесиаснинг «Historia de un amor» қўшиғини куйлади. Фирдавс аввал Егор Крид, Баста ва Максимнинг эътиборини торта олди.

«Мен ўзим ҳам уччала ҳакамнинг қайрилишларини кутмаган эдим. Мен ўз кумиримни Егор Гридни танладим. Мен фақат чин юракдан куйладим. Кўрсатувга ғалаба қозониш учун келдим, токи ўзбекистонлик болалар ҳам ‘Голос Дети’да юта олишини билишсин», — дейди Фирдавс.