Янгиликлар

«Ўзбекистонда бўлмаганимда қолиб кетардим». Актриса Азиза Ёқубованинг машинаси ботқоққа ботиб қолди — видео

У бундай воқеаларни фақатгина киноларда кўрганини айтди

«Ўзбекистонда бўлмаганимда қолиб кетардим». Актриса Азиза Ёқубованинг машинаси ботқоққа ботиб қолди — видео

«Журналист» сериали орқали барчага таниш бўлган актриса Азиза Ёқубова ўз Instagram саҳифасидаги сторисида автомобили йўлда ботиб қолгани ҳақида гапириб берди.

Унга шу атрофда бўлган инсонлар ёрдам кўрсатган. У бу ҳолатни видеога олиб, «мана менинг ҳалоскорларим» деб кўрсатган.

«Ботқоқликдан чиқиб олдим. Тирикман, ўртоқлар, хавотир олганингиз учун раҳмат. Юртимизда яхши инсонлар кўп, қарашиб юборишди. Ҳали бундай иш ҳаётимда бўлмаган, фақатгина киноларда кўрардим. Мана бошимга ҳам тушди. Ўзбекистонда бўлмаганимда қолиб кетардим», — дейди актриса.

Аввалроқ Азиза Ёқубова собиқ эри билан муносабатлари ҳозирда қандай эканини айтганди. Ундан олдин актрисанинг қизи унга «Ёр-ёр» кўрсатувида чиқишни тавсия қилганди.