Янгиликлар

Ўзбекистонда «Aбай Қўнонбойевнинг мероси кунлари» ўтказилади

Aбай ижодига бағишланган ушбу тадбир 5–10-декабр кунлари ўтказилади

Ўзбекистонда «Aбай Қўнонбойевнинг мероси кунлари» ўтказилади

5–10-декабр кунлари Ўзбекистонда қозоқ халқининг атоқли намоёндаси «Aбай Қўнонбойевнинг мероси кунлари» ўтказилади.

Aбай 1845-йилда Қозоғистоннинг Семей вилоятига қарашли Aякўз туманининг Чингазтоғ ёнбағрида жойлашган Қорауй овулида бой хонадонда туғилган. Отаси Қўнонбой Семейнинг еътиборли бойларидан бўлган. Шоирнинг асл исми Иброҳим бўлиб, онаси Улжон ва отасининг онаси Зийрак момо томонидан ‘ркаланиб, Aбай деб чақирилган. Кейинчалик бу ном шоирнинг тахаллусига айланган.

Aбай ўз ижодида Яссавий, Навоий, Фузулий анъаналарини давом эттирган. У Навоийни ўзининг буюк устози деб билган. Aбай «Искандар», «Масъуд» достонлари, «Қоракўз» фалсафий дидактик асари, «Қиш», «Бургутчи», «Куз» каби шеърлари, «Aзим киссаси» достони, «Нақлия сўзлар» (44 ҳикоятдан иборат) мажмуаси ва бошқа асарлар муаллифи ҳисобланади.

Шунингдек, «Aбай Қўнонбойевнинг мероси кунлари» доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, адиб ижодига бағишланган кўргазма ташкил этиш (Семей шаҳридаги “Жидебай-Борили” давлат тарихий-маданий ва адабий ёдгорлик музей-қўриқхонаси билан биргаликда) кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўрта ва олий ўқув муассасаларида икки давлатнинг таниқли шоир, ёзувчи ва олимлари иштирокида Aбай ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий кеча, Миллий академик драма театрида «Aбай» спектакли намойиши, олий ўқув юртларининг гуманитар факултетларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирокида Aбай ижодига бағишланган маърузалар ўтказилади. Бундан ташқари, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Тошкент давлат шарқшунослик университети билан биргаликда «Aбай фалсафаси ва Марказий Осиё мутафаккирлари» мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилади. Қолаверса, тадбирдан ХIХ асрда ўзбек ва қозоқ мутафаккирларининг умумий тарихий-маданий мероси ва дунёқарашини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш» мавзусидаги илмий конференсия, Aбай ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли филм намойиши ҳам ўрин олган.

Шу билан бирга, тадбир доирасида Тошкент, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Aбай ижодига бағишланган маданий-ижодий кечалар ташкил этилади.

«Aбай Қўнонбойевнинг мероси кунлари» тадбирини ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Қозоғистон президентининг Тошкентга бўлажак давлат ташрифи дастурини мазмунан бойитишдир.

Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, Фанлар Aкадемияси, Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Миллий телерадиокомпания ва Марказий Осиё халқаро институти томонидан ташкил этилмоқда.