Янгиликлар

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз давлатлари қаторига кирди

Афғонистон, Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Яман ва Украина энг хавфли давлатлар сифатида қайд этилди.

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз давлатлари қаторига кирди

Халқаро соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматлари бўйича дунёнинг етакчи компанияси Интернатионал СОС таҳлилий маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири сифатида эътироф этилганини тақдим этди. Бу борада Ўзбекистон АҚШ, Испания, Швеция, Буюк Британия, Қатар, Франция каби давлатлар қаторида.

«Зўравонлик жиноятлари даражаси жуда паст. Ҳеч қандай сиёсий босим, фуқаролик тартибсизликлари, хорижликларга нисбатан диний ва ирқий тажовуз йўқ. Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали ва инфратузилма ишончли. Транспорт хизматлари юқори стандартларга, қатъий хавфсизлик қоидаларига эга ва фақат вақти-вақти билан саёҳатлар тўхтатилиши мумкин», — дейилади хавфсизлик даражаси юқори бўлган мамлакатлар тавсифида.

Маълумот учун, энг хавфли давлатлар сифатида Афғонистон, Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Яман ва Украина қайд этилган.