Янгиликлар

Зарина Низомиддинова ўзининг аёллик жозибаси нимада эканлигини айтди

Ундан бу ҳақда обуначиларидан бири сўраган

Зарина Низомиддинова ўзининг аёллик жозибаси нимада эканлигини айтди

Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида ўз обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Кузатувчиларидан бири унинг аёллик жозибаси нимада эканлиги ҳақида сўраган.

Бунга жавобан: «Рахмат, биринчи навбатда Аллоҳга шукр айтаман, сўнгра онамларга чунки айбларимни ёшлигимдан айтиб тўғирламагунимча қўймасдилар. Бошида жаҳлим чиқарди энди эса ўзим уларни маслаҳатларисиз ҳеч нарса қилмайман чунки қулоқ солмаган пайтимда кўп панд еганман. Менинг ҳаётдаги ўқитувчим — бу менинг онам», — дейди Зарина.

Зарина Низомиддинова бир куни қандай ўтишини кўрсатганди. Шунингдек, актриса имижини ўзгартиргани ҳақида хабар берган эдик.