Янгиликлар

Зарина Низомиддинова нега Instagram’да кўринмай қолганини айтди

Кузатувчилари уни йўқ бўлиб қолгани сабабини сўрашди

Зарина Низомиддинова нега Instagram’да кўринмай қолганини айтди

Актриса Зарина Низомиддинова Instagram сториси орқали нега камнамо бўлиб қолгани сабабини маълум қилди. Айтишича у жуда қаттиқ шамоллаб қолган, бундан ташқари онаси ва икки ўғлининг ҳам иссиғи баланд бўлган.

«Direct’имга кириб қарасам сизлардан жуда кўп хабарлар келибти, ‘Нима учун инстаграмдан йўқ бўлиб қолдингиз, фаол эмассизʼ деган саволлар кўп бўлибти. Тўғрисини айтсам хурсанд бўлдим, шунча одам хабар олганига. Фарзандларим билан бирга шамоллаб қолдик, ўзи аслида мен шамолласам истималамас эдим, лекин бу сафар хаттоки менда ҳам истима чиқди. Онам, икки ўғлим ҳам қаттиқ истималади. Шу сабабли инстаграмгача етиб келолмадим. Ҳозир ҳаммаси яхши», — дейди у.

Шунингдек, актриса эрининг бўйи «пакана» экани ҳақидаги саволларга жавоб берган эди. Бундан олдин актриса ўзининг аёллик жозибаси нимада эканлигини айтганди.