Янгиликлар

Зарина Низомиддинова юзини торттиргани ҳақидаги саволга жавоб берди

У лабига икки йилда бир гел қуйдиришини айтган

Зарина Низомиддинова юзини торттиргани ҳақидаги саволга жавоб берди

Зарина Низомиддинова ўз Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчилардан бири юзини тортирганми йўқми шуни сўраган.

«Ҳеч қачон! Лекин олтмишга кирганимда шунақа қилдириш ниятим бор», — дейди актриса.

Шунингдек актрисага яна бир кузатувчиси қачондан бошлаб бўянишни бошлаганини сўраган.

Бунга жавобан у, ўн беш ёшидан бошлаб макияж қилишини айтади.

Аввалроқ Зарина Низомиддинова эрининг бўйи «пакана» экани ҳақидаги саволга жавоб берган эди. Бундан олдин актриса ўзининг аёллик жозибаси нимада эканлигини айтганди.