Янгиликлар

Зарина Низомиддинова эрининг касбини маълум қилди — фото

У эрининг миллати ўзбек эканини таъкидлади

Зарина Низомиддинова эрининг касбини маълум қилди — фото

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида эрининг касбини маълум қилди.

У Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири актрисадан турмуш ўртоғининг касбини сўраган. У эрининг касби тадбиркорлик эканини айтган.

«Турмуш ўртоғим тадбиркор. У 44 ёшда. Эримнинг миллати ўзбек. Лекин Қирғизистондан туғилиб ўсган. Турмуш ўртўгим асли Қирғизистонлик. Биринчи навбатда қатъиятлилиги учун яхши кўраман. Лекин умуман олганда, у меҳрибон, қалби пок инсон», — дейди актриса.

Шунингдек, хонанда эри Қирғизистонда туғилиб ўсганини ва миллати ўзбек эканини таъкидлаган. Актрисанинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғини қатъиятлилиги, меҳрибон ва қалби пок инсон бўлгани учун севади.