Янгиликлар

Зарина Низомиддинова эрининг бўйи «пакана» экани ҳақидаги саволга жавоб берди

Актрисанинг эри у билан фахрланишини айтган

Зарина Низомиддинова эрининг бўйи «пакана» экани ҳақидаги саволга жавоб берди

Зарина Низомиддинова ўз Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчилардан бири унга нега бунақа гўзал бўлиб кетаётгани ва турмуш ўртоғи у билан фахрланса кераклиги ҳақида ёзган.

Бунга жавобан актриса раҳмат айтган ва унинг эри у билан фахрланишини билдирган.

Шундан сўнг актрисанинг сторисида бошқа бир кузатувчи: «Вой, пакана эрингиз, албатта, сиз билан фахрланади-да. Жон десин, сиз унга турмушга чиққанингизга», — деб изоҳ қолдиради.

Бунга жавобан актриса: «Раҳмат, лекин бўйларининг узунлиги 182 сантиметр, пакана ҳисобланмаса керак», деб жавоб ёзади.

Бундан олдин Зарина Низомиддинова ўзининг аёллик жозибаси нимада эканлигини айтганди.