Янгиликлар

Зарина Низомиддинова бўйининг узунлиги қанча эканлигини айтди

У бу ҳақда кузатувчиларига айтган

Зарина Низомиддинова бўйининг узунлиги қанча эканлигини айтди

Зарина Низомиддинова ўз Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчилардан бири унинг бўйи неча сантиметрни ташкил этишини сўраган.

«Яқинда ўлчатгандим, 169 сантиметр экан, бўйим паст деб ўйлар эканман ёки ўсдим. Айнан бўйим ҳақида жуда кўп савол келган, охири биттасини танлаб жавоб бердим. Ўрта бўйликлар қаторига кирсам керак», — дейди актриса.

Аввалроқ Зарина Низомиддинова эрининг бўйи «пакана» экани ҳақидаги саволга жавоб берган эди. Бундан олдин актриса ўзининг аёллик жозибаси нимада эканлигини айтганди.