Янгиликлар

«Wednesday» сериали «Netflix»да рекорд даражада кўрилган учинчи фильм бўлди

Сериал жами 732 млн соат томоша қилинган

«Wednesday» сериали «Netflix»да рекорд даражада кўрилган учинчи фильм бўлди

«Wednesday» сериали икки ҳафта олдин томошабинларга тақдим этилган бўлсада, «Netflix»да кўрилган филмлар орасида рекорд даражага чиқа олган учунчи сериал бўлди. Бу ҳақда «Screenrant» нашри ҳабар берди.
Фильм 23-ноябрь куни бўлиб ўтган премьерадан буён томошабинлар жами 752 миллион соат томоша қилишди.

Шунингдек, сериалнинг дебют ҳафтаси ҳам рекорд кўрсаткич бўлди. Бошқача айтганда, иккинчи ҳафта икки баробар кўп томоша қилинди ва бу сериалнинг юқоридаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

Маълумот ўрнида, «Wednesday» мистик сериал бўлиб, «Wednesday Аddam’s»нинг саргузаштлари хақида ҳикоя қилади.