Янгиликлар

«Ўзбек қизи» фильми съёмкалари ниҳоясига етди (фото)

Фильм ўзбек снайпери Зебо Ғаниева ҳақида

«Ўзбек қизи» фильми съёмкалари ниҳоясига етди (фото)

Ўзбек ва Беларусь кино ижодколари томонидан яратилган «Узбечка» (Ўзбек қизи) номли фильмнинг съёмка жараёнлари ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Кинемотография агентлиги ҳабар берди.
Фильм режиссёри Акбар Бектурдиев. Кино иккинчи жаҳон уруши пайтида жасорат кўрсатган ўзбек қизи Зебо Ғаниева ҳақида. У умумий ҳисобда 129 фашистни ўлдиришга муваффақ бўлган ва бу жасорати учун кўплаб ўрден ва медаллар билан тақдирланган.


«Cinema of Central Asia» киностудияси томонидан ишланган фильмда бош ролни Айсенем Юсупова ижро этди. Шунингдек, Феруза Саидова, Йигитали Мамажонов ҳамда Беларусь актёрлари Олег Тактаров, Сергей Лапинитсын, Милана Иванова ва бошқалар иштирок этди.