Янгиликлар

«Қурувчига ўхшайди» Озод Хуррамовнинг кузатувчилари унинг услубини танқид қилди (фото)

Блогер бу сафар жим тура олмади

«Қурувчига ўхшайди» Озод Хуррамовнинг кузатувчилари унинг услубини танқид қилди (фото)

Ўзбекистонлик блогер Озод Хурамов бир неча ҳафтадан бери  New York’да. У Янги йилни нишонлаш, шунингдек, ишдан танаффус қилиш учун АҚШга учиб кетган эди.

Саҳифасига янги видеони жойлаштирган блогер, кузатувчилари томонидан танқидга учради. У  кулранг кўйлак шимларида кўриниш берган ва устига иплари чиқиб кетган хаки кўйлак кийган эди.

«’Бечора, мода излаб, йиртилган нарсаларни танлайди’, ‘Мен бу болани кўрсам сўкким келади’, ‘Мардикорларнинг кийимларини ёқиб юборибман. Афсус, мен ҳам кийиб юрсам бўлар экан мода қилиб’», — дея ёзади фойдаланувчилар.

Озод Хуррамов уларга нисбатан ҳам салбий гапларини яширмади. У кўчадаги чиқинди фонида кузатувчиларнинг изоҳларини жойлаштирган ва шуларга қиёслаган.

Аввалроқ Озод Хуррамов унга қилинган суиқасд хақида айтиб берган эди.