Янгиликлар

«Уммон» даги Зоҳиднинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Камола яхши кунлар келаётганини айтган

«Уммон» даги Зоҳиднинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Хонанда Камола Ортиқова Instagram саҳифасида сторисида эрининг аҳволи ҳақида гапириб берди.

«Ҳамма ҳол-аҳвол сўраб, маълумот беринг деб ёзмоқда. Ҳаммага рахмат ҳол-аҳвол сўрагани учун. Маълумот қачонки берамиз, кўзларини очиб, ўзларига келганда. Ҳали аҳволлари стабил ҳолатда. Мана икки ойдирки, ҳали ўзларига келганларича йўқ. Яхши кунлар келиши яқин», — дейди хонанда.

Аввалроқ, Камола Ортиқова рекламасини танқид қилганларга жавоб қайтарганди. Бундан олдин хонанда эрининг аҳволи ҳақида гапирганди.