Янгиликлар

«Ҳукумат қаерга қараяпти». Султанша машиналар нархига эътироз билдирди

Султанша қачонгача масхара қилишда давом этишларини сўраган

«Ҳукумат қаерга қараяпти». Султанша машиналар нархига эътироз билдирди

Инстаблогер Султанша ўз Instagram саҳифасидаги сторисида машиналар нархига эътироз билдирди.

 «Бу жуда ажойиб ва бу ҳали ҳолва бўлса керак! Ҳукумат қаерга қараяпти? Майли, божхонадаги расмийлаштиришлар боис катта харажат эвазига чет элдан мошина сотиб ола олмасмиз, лекин бизнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган машиналаримизни нормал ҳолатда ишлаб чиқариш мумкин-ку. Нега биз бунча пулга консерва банка сотиб олишимиз керак? Яна қачонгача устимиздан кулиб, масхара қилмоқчисизлар?», — деб ёзади блогер.