Янгиликлар

«Уйимиз совуқ бўлгани учун меҳмонхонада яшаяпмиз» — Нилуфар Усмонова

Хонанда фарзандлари билан меҳмонхонада жон сақлаётганини айтди

«Уйимиз совуқ бўлгани учун меҳмонхонада яшаяпмиз» — Нилуфар Усмонова

Таниқли хонанда Нилуфар Усмонова Instagram сториси орқали уйида 4 кундан бери «свет» ва газ йўқлиги учун меҳмонхонада яшаётганлигини маълум қилди. У фарзандлари билан биргаликда Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида совуқ кунларни енгиб ўтаётганлигини айтди.

«Бизни уйда тўрт кундан буён ‘свет’, газ йўқ, иложсиз меҳмонхонага кўчиб келганмиз, лекин бундай яшашимиз болаларга ёқяпти»,— дейди Нилуфар Усмонова.

Аввалроқ Нилуфар Усмонова бир маротаба расмий турмуш қурганини айтган. Бироқ хонанда ёлғиз эмаслигини таъкидлаган.