Янгиликлар

«Тузалмасам ҳам керак деб ўйлаганман». Дилмурод Ғофуров бир йил курашган дардини айтиб берди

Миллар кўрсатуви бошловчиси You Tube' даги «Yashin tv» лойиҳасига берган интервьюсида қаттиқ стрессга тушиб қолгани ҳақида гапирди

«Тузалмасам ҳам керак деб ўйлаганман». Дилмурод Ғофуров бир йил курашган дардини айтиб берди

«Ҳамма мендан сўрайди сочиздаги оқлар нима сабабдан деб, чунки анча йиллар олдин мен бошимдан катта стрессни ўтказганман. 2016 йилдаги воқеа ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Тузалмасам ҳам керак, бу дард мени йеб битирса керагов деб ўйлаганман. Чунки бу азоб, бу дард билан бир йил давомида курашдим. Бормаган домлам, жойим қолмади. Бу дард нимаки, мен жуда кутилмаган вазиятда енг яқин инсоним отамни йўқотиб қўйдим»,— дейди бошловчи.

Мухбирнинг бу даражага етишиши ва санъатда уни доим қўллаб қувватлайдиган инсони бу отаси бўлган. Энг яқин инсонини бирдан йўқотиб қўйиш еса уни стрессга солган.

«Менинг армоним бор, айнан бугунги кундаги чиқишларимни, одамларни фикрини отам ‘эшита олмади ва кўролмади. Чунки у мени шунча қўллаб-қувватлади. Яқинда туғилган куним бўлиб ўтди, бундай қувончли кун эса отамсиз татимади»,— дейди Дилмурод.

Аввалроқ, Дилмурод Ғофуров YouTube’даги «Yashin tv» лойиҳасига берган интервьюсида нега бундай лавҳалар тайёрлаб чиқишининг сабабини очиқлаган эди.