Янгиликлар

Туризм соҳасида янги стандарт тасдиқланди

Мазкур давлат стандарти санаторий-курорт муассасаларида сифатли хизматлар кўрсатишга доир талабларни белгилайди

Туризм соҳасида янги стандарт тасдиқланди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг буйруғига биноан «Туризм ва ёндош хизматлар. Санаторий-курортда даволаш. Хизматларга доир талаблар» давлат стандарти тасдиқланди.

Маълум бўлишича, дунё бўйлаб кўплаб одамлар шаҳар ҳаётидаги стресс ва шовқинлардан қочиш ёки чет элда тиббий ёрдам олиш учун соғломлаштириш туризми хизматларини танлайдилар. Сўнгги йилларда бу рақамлар тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Соғломлаштириш туризми хизматлари энг тез ривожланаётган тармоқлардан биридир. Ушбу стандарт табиий шифобахш сувлар (денгиз сувидан ташқари) ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланадиган санаторий-курорт муассасаларида сифатли хизматлар кўрсатишга доир талабларни белгилайди.

Аввалроқ, Тошкент халқаро туризм ярмаркаси — суратлари эълон қилинган эди.