Янгиликлар

Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатгани учун қамалган блогер Севинчка озод этилди

Блогерга аввал 5 сутка қамоқ жасоси берилганди

Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатгани учун қамалган блогер Севинчка озод этилди

Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатган блогер қиз қамалгани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, мазкур иш апелляция инстанциясида кўриб чиқиб, блогерга белгиланган жазо енгиллаштирилган.

11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида 21 ёшга тўлган Севинчкага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 5 суткага қамалганди.

15 ноябрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида С.С.га оид иш юзасидан чиқарилган суд қарорига ҳуқуқбузар томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилган. Айбланувчи апелляция шикоятида, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонлиги билдириб, суд қарори билан тайинланган жазони енгиллаштиришни сўраган.

Апелляция инстанцияси суди шикоятда келтирилган важларни ўрганиб, маъмурий жавобгарликка тортилган Севинчкага нисбатан жазо тайинлашда, шахсини, ёшини, аёллигини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди қарори билан тайинланган маъмурий қамоқ жазосини кам муддатдаги маъмурий қамоқ жазосига келтиришни лозим деб топган.

«Тошкент шаҳар судининг ажрими билан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг Севинчкага оид қарори ўзгартирилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилган ҳолда тайинланган 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси 4 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилди. Натижада маъмурий жавобгарликка тортилган Севинчка жазони тўлиқ ўтаган деб ҳисобланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонасидан озод қилинди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Блогер Севинчка уятсиз видеолар олгани учун қамалганди.