Янгиликлар

Тошкентда тўртинчи TAF!22 Тошкент реклама фестивали ўтказилади

Тадбир Монополияга қариш курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан ташкил қилинади

Тошкентда тўртинчи TAF!22 Тошкент реклама фестивали ўтказилади

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида 21—23 октябрь кунлари ҳар йилги халқаро реклама конференцияси, ABC-show, TAF!22 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими, шунингдек, брендинг экспертларининг учта маҳорат сабоғи ва биринчи TAF!OpenDay бўлиб ўтади.

Ушбу кенг кўламли воқеа Ўзбекистон Монополияга қариш курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон маркетинг уюшмаси фестиваль ҳамкорларининг қўллаб-қувватлаши билан ташкил қилинади.

Бу йил фестиваль ўзида Сингапур, БАА, Россия, Беларусь, Озарбайжон ва Қирғизистондан 12 нафар конференция спикерини тўплади. Шунингдек, унда маҳаллий спикерлар, танлов эксперт ҳайъати аъзолари — энг йирик маҳаллий брендларнинг 63 нафар вакилини, TAF!22 энг яхши реклама танловида қатнашаётган 147 та бренд ва 56 та реклама агентлигини, очиқ овоз беришда иштирок этаётган ўн минглаб истеъмолчиларни, Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг 120 дан зиёд ҳамкори ва 100 дан ортиқ экспертларини, бундан ташқари, фестивалнинг бош ғояси — «Тинчлик ҳар нарсадан устун» #TinchlikATFirst эканини, ҳеч нарсани бузмаслик, аксинча бунёд этиш — Don’tdestroy. Create лозимлигини қўллаб-қувватлаган ҳамкор-компаниялар жам бўлади.

Фестиваль дастуридан TAF!22 OpenDay, маркетинг клубининг йиғилиши, TAF!22 энг яхши реклама танлови, тўртинчи халқаро реклама конференцияси, ABC-show ва энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўрин олган.

Hyatt Regency Tashkent’да 21 октябрь куни маркетинг клуби йиғилиши доирасида  E+ Awards (Россия) ривожланиш ва инновациялар бўйича директори, кўп йиллар маркетинг соҳасидаги энг обрўли мукофот — Effie Russia’да ишлаган Дмитрий Музиченко чиқиш қилади. Дмитрий янги лойиҳа — «E+ Awards Марказий Осиё» ҳақида сўзлаб беради. Маркетинг мукофоти нега керак ва Effie халқаро брендининг E+ га ўзгариши қандай рўй бергани ҳақида маълумот берилади. Йиғилишга кириш — эркин.

Халқаро TAF!22 реклама конференциясида 22 октябрь, шанба куни Ўзбекистон, Сингапур, БАА, Россия, Беларусь ва озарбайжонлик етакчи жаҳон брендлари билан ишловчи ва халқаро фестивалларда энг юксак совринларни қўлга киритган машҳур экспертлар чиқиш қилади.

TAF!22 халқаро реклама конференцияси маърузачилари:

  • Дмитрий Аполенис, AIDA Pioneer Branding & Creative креатив директори (Беларусь)
  • Johnny Johansson, Reseller Partner — Emerging Markets, Meta (Сингапур);
  • Алена Владимирская, Facancy сервиси ва «Алена Владимирскаянинг карьера лабораторияси» ҳаммуассиси (Россия);
  • Андрей Кожанов, ОБМ асосчиси (Россия);
  • Мария Луценко, Depot брендинг агентлиги катта стратеги (Россия);
  • Борис Омельницкий, «Яндекс» стратегик ривожланиш бўйича директори (Россия);
  • Анна Закирова, «Капиталбанк» АТБ маркетинг бўйича директори (Ўзбекистон);
  • Арсений Зяббаров, JETLAG асосчиси (БАА);
  • Жаҳонгир Мадмусаев, «uz» бош муҳаррири (Ўзбекистон);
  • Дмитрий Музиченко, E+ Awards ривожланиш ва инновациялар бўйича директори (Россия);
  • Орхан Керимов, Cannes Lions International Festival of Creativity’да representative (Озарбайжон);
  • Эркен Кагаров «Артемий Лебедев студияси»да арт-директор (Россия);
  • Иван Чурилин, ABC show президенти (Россия).

Барча маърузачиларнинг чиқишлари ўзбек тилига синхрон таржима билан берилади. Фестивалда қатнаша олмайдиганларга қулай бўлиши учун энг қизиқарли ахборот Makon Marketing YouTube-каналига жойланади.

«Тошкент реклама фестивали — бу ҳар йилги халқаро профессионал лойиҳа бўлиб, бу йил иштирокчиларни реклама ва маркетинг соҳасидаги асосий тенденциялар билан таништирибгина қолмай, янги форматларни ҳам синаб кўради. Фестивалда биз бренд-стратегиялар, самарали маркетинг ва самарали рекламада креативнинг ўрни ҳақида сўз юритамиз. Биз ҳақиқатан ‘юлдуз’ экспертларни таклиф этдик. Ўзбекистонда биринчи марта Meta Platforms Inc вакили чиқиш қилади. Facebook, Instagram’дан фаол фаойдаланувчиларда келажакдаги трендлар ҳақида тинглаш учун ноёб имконият туғилади. Шунингдек, Ўзбекистонда биринчи бор Россия Олий брендинг мактаби асосчиси, ‘Канн арслонлари’ халқаро фестивалининг Озарбайжондаги вакили, ‘Яндекс’ стратегик ривожланиш бўйича директори ва бошқа кўплаб машҳур ҳамда қизиқарли амалиётчи-экспертлар маъруза қилади. 11-17 октябрь кунлари дунё бўйлаб рақамли мусаввирларнинг жуда катта жамоасига эга FMT.JETLAG агентлиги Instagram’да фестивалимиз рамзини акс эттирувчи рақамли арт соҳасидаги энг яхши иш учун танловни эълон қилади. Унда барча қизиққанлар қатнашишлари, шунингдек, ишларни томоша қилишлари мумкин. Биз биринчи марта TAF!22 Openday ўтказамиз, унинг доирасида реклама билан қизиқувчиларнинг барчаси Тошкентнинг еттита етакчи реклама агентлигига ташриф буюриш имкониятига эга бўлади. Фестиваль дастури турли қизиқарли воқеаларга жуда бой. Барчани кўришдан мамнун бўламиз! Фестивалда кўришгунча!», — деди TAF!22 фестивали ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов.

Конференция доирасида жаҳоннинг энг яхши реклама постерларининг хайрия кимошди савдоси ўтказилади, ундан тушган маблағ Ezgu Amal фондига ўтказилади.

Халқаро реклама конференцияси якунланиши билан, соат 18:00 да ноёб ABC-шоу — жаҳоннинг энг яхши рекламалари коллекциясининг намойиши бўлади. Коллекция ҳар йили янгиланади, бу 45 та жаҳон реклама ва маркетинг фестивалида совринга эга бўлган энг яхши видео-роликларнинг бир соатли намойишидир.

TAF!22 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш тантанали маросими 22 октябрь куни соат 19:00 да бошланади. Бу йил танловда 147 та бренд ва 56 та агентликнинг 268 та лойиҳаси қатнашмоқда. 12 та номинацияда ғолибларни 12 нафар танлов халқаро ҳайъати, 63 нафар танлов эксперт ҳайъати ва @tafuzbot Telegram-ботида ўн минглаб истеъмолчилар аниқлайди. Кечки тақдирлаш маросимига кириш — эркин.

Hyatt Regency Tashkent’да 23 октябрда фестивални Эркен Кагаровнинг «Визуал коммуникацияларнинг замонавий тили ва коммуникацияларнинг матн билан ишлаши» ҳамда Андрей Кожановнинг «Брендни самарали қуриш» маҳорат сабоқлари якунлайди. Шунингдек, Ўзбекистонда биринчи марта Meta (Facebook, Instagram) вакили — Johnny Johansson, Reseller Partner — Emerging Markets, Meta (Сингапур) бепул маҳорат сабоқларини ўтказади.

Ташкилотчилар — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси.

Бош ҳамкор — Xonsaroy қурилиш компанияси.

Фестиваль тўғрисида батафсил маълумот: https://marketing.uz/tafest-2022/

TAF!22 конференциясига чипталар: https://iticket.uz/ru/events/trainings/mezhdunarodnaya-reklamnaya-konferenciya-taf-222/22682