Янгиликлар

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтди

Ушбу ярмаркада муносиб ҳудуд ва ташкилотлар тақдирландилар

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида 2 ноябрь куни «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг учинчи куни тадбирлари бўлиб ўтди. Бу хақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ялпи сессиялар ва  B2B  учрашувлардан сўнг куннинг иккинчи ярмида «ТХТЯ»—2022тадбирида фаол иштирок этган ҳудудлар ва ташкилотлар муносиб тақдирланган.
Маълумотларга кўра, расмий ёпилиш маросимида туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Ботир Шаҳриёров бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов номидан ярмаркага ташриф буюрган хорижлик ва маҳаллий иштирокчиларга самимий миннатдорлик билдирди ва тадбирнинг муваффақиятли ўтгани билан барчани табрик


Маросимда ярмаркада иштирок этган маҳаллий ҳудудлар ва ташкилотлар «Энг намунали стенд», «Энг фаол стенд», «Энг мукаммал архитектура соҳиби», «Энг меҳмондўст стенд» каби қатор номинациялар бўйича тақдирланди.

Шунингдек маросимда, Қирғиз Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси президенти Елена Калашникова, Озарбайжон Давлат туризм агентлиги раис маслаҳатчиси Кенан Гулузода, инглиз саёҳат ёзувчиси Марк Эллиот бошқа хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этди.

Маълумот ўрнида, Тошкентда Cрафт Фаир Узбекистан халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошлангани хақида хабар берилган эди.