Янгиликлар

Ўткир Менглиев тиғ устига ётишига нима сабаб бўлганлигини айтди

У 60 кг вазн йўқотган

Ўткир Менглиев тиғ устига ётишига нима сабаб бўлганлигини айтди

Кино ва театр актёри Ўткир Менглиев «Омон-Омон» кўрсатувига берган интервьюсида семизлиги сабаб, операция бўлганлиги ҳақида гапириб берди. У ушбу операция сабаб 60 кг вазн ташлаганини ҳам айтиб ўтди.

«Очиғини айтаман,операция йўли билан озишга қарор қилдим, ошқозонимни бир қисмини олдирдим. Тиғ устига ётишга мажбур бўлдим, чунки спортниям, пархезниям, охиригача обора олмадим. Бу ўз таъсирини билдирмай қолмади, 7 ойдан бери нон еганим йўқ, хамир овқатлар ҳам кўп емайман», — дейди актёр.