Янгиликлар

«Тенгқурларим мендан ўрнак олишларини хоҳлайман» — Лиил Ҳуррамов

Блогер барини пулсиз ва ҳеч қандай обрўсиз эплаш мумкинлигини айтган

«Тенгқурларим мендан ўрнак олишларини хоҳлайман» — Лиил Ҳуррамов

Блогер Лиил Ҳуррамов ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида ўзининг хурсандчилигини обуначилари билан бўлишди.

«Бугун мен учун унутилмас кун бўлди. Мен 2023 йилнинг юзи бўлдим», — дейди блогер.

У бундан жуда хурсандлигини айтиб, обуначиларига мурожаат қилди.

«Бугун шунақанги кўп бахтли онларни бир вақтни ўзтда ҳис қилдим ва англай олмадим нима бўлаяпти ва қачон. Мана ҳозир уйга келиб, осмонга қараб ўйлаб ётибман. Аллоҳимга беҳисоб шукроналик келтираман. Менда мақтаниш деган нарса йўқ. Тенгқурларим мендан ўрнак олишларини хоҳлайман холос. Беҳуда ишга ёки нарсаларга вақтингизни кетқизманг. Пулсиз ҳам, ҳеч қандай обрўсиз ҳам эплай оласиз», — дейди блогер.

Аввалроқ Лиил Ҳуррамов севган қизи борлиги ҳақидаги саволга жавоб берганди.