Янгиликлар

«Театр саҳналарида рўл ижро этиш армон бўлди» — Фотима Назарова

«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви актрисаси уни театрларга қабул қилишмагани хақида айтиб берди

«Театр саҳналарида рўл ижро этиш армон бўлди» — Фотима Назарова

Халқ орасида «Қалпоқ» кўрсатувидаги ҳажвий рўллари билан таниш бўлган Фотима Назарова «Ўзим» кўрсатувига берган интервьюсида театрда рўл ижро этиш армон бўлгани, «Муқимий» номидаги мусиқали ва драма театрига қабул қилишмагани хақида гапирди.

«Орзуларим сўниб кетди, театрларда ишлаш орзуим эди, мен ҳам саҳналарга чиқиб, бош қаҳрамон рўлларини ижро этиш, ашулалар айтиб, қаҳрамонлар кечинмалари билан яшаб, томошабин билан мен ижро этаётган рўлни ҳис қилишни истардим, афсуски саҳнада ўйнаш насиб қилмади. Кўп театрларга борганман,биринчи Муқимий театрига борганимда, текшириб кўришган, овозим яхши эди, лекин нима учун қабул қилишмаганини халигача билмайман», — дейди актриса.

Аввалроқ Зуҳра Солиева Саида Раметова уни театрда камситганини айтган эди.