Янгиликлар

Суғдиёна Азимова: Ўн беш йил стилистлик фаолияти билан шуғулланганман

Актриса санъат соҳасида ўқимаганлигини айтди

Суғдиёна Азимова: Ўн беш йил стилистлик фаолияти билан шуғулланганман

Суғдиёна Азимова кино оламига кириб келганига 12 йил бўлди ва шувақт мобайнида ўндан ортиқ фильм ва сериалларда суратга тушган. Аммо у актрисалик бўйича ҳеч қандай мутахассисликка эга эмас. У 15 йиллик тажрибага эга стилист ҳисобланади.

«Болалигимдан сартарошлар фаолиятига қизиққаним учун шогирдликка тушиб, соҳанинг сир-асрорларини ўрганганман. Стилистлик фаолиятимни 2007 йилда бошлаганман. У пайтларда актриса бўлишни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Бу соҳада 15 йил фаолият юритдим ва бу йилдан бошлаб соғлиғим сабаб бироз танаффус қилишга мажбур бўлдим. Тик оёқда туролмаяпман. Шу боис асосий эътиборимни сериаллардаги иштирокимга қаратдим. Ҳозир иккита сериалда суратга тушяпман», — дейди Суғдиёна Азимова.

Аввалроқ Суғдиёна пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилган. Шунингдек, у қайси ролини кўпроқ яхши кўришини айтган эди.Бундан ташқари, актриса айрим қизларга мурожаат қилган.