Янгиликлар

Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди

У бир неча йилдан буён саратон касаллиги билан курашиб келаётган эди

Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди

«Уммон» гуруҳининг вакилларидан бири Шохрух ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида гуруҳ аъзоларидан бири Жасурнинг вафот этганини эълон қилди.

«Жаннатларда кўришгунча дўстим», — дейди хонанда.

Жасур Рафиқов бир неча йиллардан буён саратон касаллиги билан курашиб келаётган эди.

Аввалроқ «Уммон» даги Зоҳиднинг аҳволи ҳақида маълумот берилганди.