Янгиликлар

Миллар кўрсатуви бошловчиси нега бундай лавҳалар тайёрлаб чиқишининг сабабини айтди

Унинг айтишича, съёмка жараёнида бир неча маротаба шикастланган

Миллар кўрсатуви бошловчиси нега бундай лавҳалар тайёрлаб чиқишининг сабабини айтди

Дилмурод Ғофуров YouTube’даги «Yashin tv» лойиҳасига берган интервьюсида нега бундай лавҳалар тайёрлаб чиқишининг сабабини очиқлади. Унинг сўзларига кўра бу тарзда лавҳалар қилишининг маьлум сабаби бор.

«Лавҳа томошабинга тушунарли бўлиши учун биз ҳатто сувми-сувда бўлган воқеани жонли кўрсатиб беришимиз, керак бўлса, авто ҳалокат бўладими, мошинани тагида бўлса ҳам жонли тарзда ифодалаб беришимиз шарт. Мен анча пайт давомида топ каналлардаги информатцион дастурларни кузатдим, деярли ҳаммаcида янгилик бир хил, бироқ бизда бошқача бўлиши учун ўзгача йўналишни танладик. Биз воқеаларни жонлантиришда томошабинларни ўйлаймиз ва уларда ҳеч қандай қачон? қайда? каби саволларга ўрин қолдирмаймиз», — дейди Дилмурод Ғофуров.

Дилмуроднинг айтишича, уни бу  йўналишда кашф қилган инсон журналист Сардор Комиловдир. У бу ерда фаолият олиб боришдан олдин  тонгги дастур, кўрсатувларда бошловчилик қилган, лекин ўзини айнан «Миллар» дастуридан топган. Ва бу лавҳаларни тайёрлашда асосий ғояларни кўпроқ ўзи ўйлаб топади.

«Бир кун олдин лавҳамиз учун нима керак бўлса, барини қўлдан келганча излайман. Кўпчилик бизни сёмкага ‘катта жамоа бўлиб чиқишса керак’ деб ўйлашади. Биз эса фақатгина 2 киши: 1та оператор ва мен бу жараёнда бўламиз холос.  Биз тайёрлайдиган лавҳалар бир урунишда ўхшайвермайди, айнан хоҳлаётган нарсамизнинг чиқиши учун баьзан қайта-қайта дубллар қилиш орқали мақсадга эришамиз. Ҳаттоки, сёмка жараёнларида неча маротаба қўлимни ҳам шикастлаб олганман»,—дейди бошловчи.