Янгиликлар

«Сизларга ҳам шунақа файзли юз, истара ато этсин». Зиннура негативчиларига мурожаат билан чиқди

Актриса табиийлик тарафдори эканлигини айтган

«Сизларга ҳам шунақа файзли юз, истара ато этсин». Зиннура негативчиларига мурожаат билан чиқди

Актриса Зиннура ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида обуначиларига мурожаат билан чиқди.

«Қош, кўз, фигурасидан ҳеч ким манчалик қониқмаган. Бу борада омадим чопган. Ҳа деганда пластик оператцияга югуравермайман. Табиийлик тарафдориман. Тўғри юзимга қараб тураман. Ҳаттоки қошимни теришимга ҳожат ҳам йўқ. Қошимни умуман термайман. Негаки табиий гўзаллик тарафдориман. Бизни оилада опам билан мен қаламқошмиз. Кўролмайдиган иғвочилар ҳаракат қилиб, худодан сўранглар. Сизларга ҳам шунақа файзли юз, истара ато этсин. Уйда ўтириб мани чайнаш санларга эмас», — дейди Зиннура.

Аввалроқ Зиннура иккинчи хотинликка таклиф тушса, қандай жавоб беришини айтганди.