Янгиликлар

«Сизларгамас оддий одамларни устидан кулиш». Луиза Расулова блогерларни танқид қилди

Актриса аввал улар эплаб қўшиқ куйлашни ўрганишларини айтган

«Сизларгамас оддий одамларни устидан кулиш». Луиза Расулова блогерларни танқид қилди

Актриса Луиза Расулова ўз Instagram саҳифасидаги сторисида блогерларни танқид қилиб чиқди.

«Aшулани A ҳарфини билмайдиган, нотани Н ҳарфини ҳам тушунмайдиган (чала блогерлар) шаҳарма-шаҳар, вилоятма-вилоят юриб, талантларни қидириб, танлаб юрганмуш. Сизлар аввало бир тузук қўшиқ айтишни ўрганволинглар, кейин одамларнинг ашула айтишига баҳо берасизлар. Биттаси лентамга чиқиб қолди, оддий бир болани айтган ашуласини устидан кулиб, масхара қилиб ўтирибди. Сизларгамас оддий одамларни устидан кулиш, профессионал санъаткорлар бориб баҳо бериб кулса, тўғри тушунса бўлади, ‘ҳа енди устоз санъаткор’ деб. Сизлар ўзингизни жинниликка солиб, кулдириш учун онгги пастларга аталган видео олиб, тинчгина юраверинглар. Шу сизларга ярашади. Пул учун ўзида йўқ талантни бор қилиб кўрсатиш мумкинмикин-а? Ўзларидан эплаб бўлмайдиган даражада кимларнидур ясаб олишгани одамни роса кулдиради», — дейди Луиза Расулова.

Ушбу постга нисбатан унинг бир нечта кузатувчилари ҳам муносабат билдириб, актрисанинг фикрини қўллаб-қувватлашган.

Аввалроқ Луиза Расулова кўйлагини йиртиқ деганларга жавоб қайтарганди.