Янгиликлар

Ситора Алимжанова илк бора қўрқинчли образда кўриниш берди (видео)

У «Алҳазар» теленовелласида роль ўйнаган

Ситора Алимжанова илк бора қўрқинчли образда кўриниш берди (видео)

Таниқли актриса, Ситора Алимжонова «Миллий» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Алҳазар» теленовелласида қўрқинчли руҳ ролини ижро этди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram сторисида маълум қилди.

«Ёшлигимдан қўрқинчли кино кўра олмасдим ўзим, қўрқар эдим росаям, чунки бир мартда кўрган кинойим бор эди ёшлигимда ‘Ви’ деб номланган руҳ, шундай кино бўларди. Ўша фильм мен кўрган илк қўрқинчли кино эди, уни кўргандан кейин, мен анча пайт ташқарига чиқа олмай, уҳлай олмай юрганман. Кейин ўйлардим, балки мен ҳам ‘Ужас’ кинода роль ўйнасам қўрқувни енгарман, кўра оларман, шунақа нарсаларни деб. Доим, ‘Алҳазар’га чиқаман дердим лекин хеч вақтим тўғри келмасди, бугунга насиб қилган экан, шунақа руҳ образини яратиш, энди мен сизларни қўрқитаман», — дейди актриса.

Шунингдек, актриса Улуғбек Қодиров билан бирга сериалда тушаётгани маълум бўлганди.