Янгиликлар

«Шунақа ҳунарларим ҳам бор» — Жаҳонгир Хўжаев

Лекин тўйдан кейин бу ҳунарини қилмаганини айтган

«Шунақа ҳунарларим ҳам бор» — Жаҳонгир Хўжаев

Бошловчи Жаҳонгир Хўжаев ўз Instagram саҳифасидаги сторисида оиласига таом тайёрлаб бериши ҳақида гапирди.

«Кўпчилик сўрайди: уйизда овқат ҳам қилиб турасизми деб. Мана кўриб турганингиздек товуқли лапша тайёрламоқдаман. Савол беришинглар мумкин келин тайёрламайдими деб, улар ҳам тайёрлашади, лекин мендақа ҳеч ким ширин қила олмайди десам бўлади, лекин аёлим қараб турипти. Тўйдан кейин ҳали шу пайтгача ҳали овқат қилмадим. Лекин пицца пишириб тураман», — дейди Жаҳонгир Хўжаев.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев топган пулини онасига беришини айтганди. Ундан олдин Жаҳонгир Хўжаев рафиқаси туғилган кунида нима берганини кўрсатганди.