Янгиликлар

Шоҳжаҳон Жўраев нима учун отаси билан гаплашмай қўйганини айтди

Бу ҳақида у интервьюларидан бирида маълум қилди

Шоҳжаҳон Жўраев нима учун отаси билан гаплашмай қўйганини айтди

Таниқли хонанда, Шоҳжахон Жўраев My5 телеканалининг «Омон-омон» кўрсатувида берган интервьюсида отаси Шерали Жўраев билан ўртасидаги муносабатлар хақида гапирди.

Маълум бўлишича, ҳонанда Шоҳжаҳон Жўраев отаси Шерали Жўраев билан анчадан буён гаплашмаган. Бунга сабаб орадаги айрим одамлар манфаат (пул) учун отаси билан унинг муносабатларини бузганлигини айтади.

Ўша инсонларга қарата Ш.Жўраев: «Бир нарсага хурсанд бўламан, отам билан орамизни бузган тарафлар мени яхши билишади. Биз буни сотамиз, лекин у бизни сотмайди дейишади. Қўрқманглар, мен сизларни сотмайман», — дейди хонанда берган интервьюсида.

 

Аввалроқ, хонанда Дилфуза Исмойилова Шоҳжаҳон Жўраев билан жанжаллашгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, хонанда «Кераксан менга» кўшиғининг яралиш тарихи хақида хам хабар берилган. Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Жўраев Гулнора Каримова сабаб «запрет»га тушгани ҳақида гапирган эди.