Янгиликлар

Шахзода Муҳаммедова Янги йилга уйини безатди (Видео)

У Instagramdagi саҳифасига ушбу видеони жойлаган

Шахзода Муҳаммедова Янги йилга уйини безатди (Видео)

Таниқли актриса, дизайнер Шахзода Муҳаммедова қизи Милана ва турмуш ўртоғи билан биргаликда янги йил арчасини безатди. Бу ҳақида у Instagramdagi саҳифасига жойлаган. Видеода янги йилга мос равишда уйини ҳам безатганини кўришингиз мумкин.

«Бу йил Ўзбекистонда 1- декабрдан совуқ бошланганига янги йил кайфияти хам тезда бошланди.
Олдинги йил 15-декабрда уйимизни ва ишхонамизни безатган эдик. Янги йил биз учун шунчаки календарда янги йилни кириб келиши.Чунки истасак истамасак айнан 31-декабр рақамларида йил санаси ўзгаради. Биз мана шу учун хурсанд бўламиз! Сизларга хам маслахатим болажонларингизга бу байрам қувончини чегараламанг. Сабаби янги йил қувончи худди эртаклардагидек гўзал байрам!» — дея изоҳ қолдиради пост остида Шахзода Муҳаммедова.

Аввалроқ. Шаҳзода Муҳаммедова уч йил аввалги сирни ошкор қилганлиги хақида хабар берилган эди.