Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова онаси билан муносабати қандайлигини очиқлади

Актриса болалигида кўпроқ бобо-бувисининг қўлида катта бўлганини айтган

Шаҳзода Муҳаммедова онаси билан муносабати қандайлигини очиқлади

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчиларининг изоҳларига жавоб қолдирди. Обуначиларидан бири Шаҳзоданинг онаси билан муносабати қандайлиги ҳақида сўради.

«Муносабатим нега ёмон бўлади. Яқинда Умра сафарига юбордим ва ҳар ой санаторияларга жўнатиб тураман онажонимни. Шунчаки онам болалигимдан қаттиққўл инсон бўлганлар, уларга эркаланмай катта бўлганман. Мен ҳожи бувим ва ҳожи бобомни эрка набиралари бўлганман. Асосий вақтим улар билан ўтган. Шунинг учун, кўп бувимни гапираман, ҳам оғир касал бўлиб яқинда оёққа турдилар», — дейди актриса.

Шунингдек актриса оилавий видеолар кам қўйиши ҳақида айтади.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова охирги пайтлар кулмай қўйгани ҳақида гапирганди.