Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова дугонаси Муқаддас Саъдуллаева айни пайтда қаердалигини айтди

У бу кунларни жуда узоқ кутганини айтган

Шаҳзода Муҳаммедова дугонаси Муқаддас Саъдуллаева айни пайтда қаердалигини айтди

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ўз Instagram саҳифасидаги сторисида яқин дугонаси Муқаддас Саъдуллаева айни пайтда қаердалигини айтди.

«Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи билан Умра сафарида. У бу кунларни жуда узоқ кутди. Қўша қаригин ва бахтли бўл. Рахмат шундай улуғ ерларда мени эслаганинг учун», — дейди актриса.

Шунингдек, Муқаддас Саъдуллаева Умра сафарига йўл олганини очиқламаган бироқ унинг сторисларида Қуръон китоб ва тасбеҳни кўриш мумкин.

Аввалроқ, Муқаддас Саъдуллаева эри учун ҳижобга киргани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Ундан олдин актриса эри билан ярашгани ҳақида маълумот берилганди.