Янгиликлар

Шаҳзод Султонов Феруза Норматова туфайли Ҳиндистонга кетди (видео)

Бунга иккала санъаткорнинг ўзаро ўйнаган ўйин шартлари сабаб бўлган

Шаҳзод Султонов Феруза Норматова туфайли Ҳиндистонга кетди (видео)

Актёр Шаҳзод Султонов билан актриса Феруза Норматова бир бирига Instagram сторисларида шартлар бериш орқали ўйин ўйнaди. Аммо санъаткорлар ўртасида шарт бажарилиши билан боғлиқ келишмовчилик юзага келган.

Маълум бўлишича, Шаҳзод Султонов Феруза Норматовага бозорда олтита нон сотиш шартини қўйган, лекин актриса шартни бажаришдан бош тортиб, буни ўз сторисида айтган.

Бунга жавобан Шаҳзод Султонов «Нимага доим менга нисбатан энса қотирган, норозилик кайфиятида сторислар қўясиз. Мен сиз шарт берганингизда ярим кечаси совуқда бўлса ҳам бажардим. Шундоқ ҳам сизга онсон шарт бердим. Агар бажара олмасангиз олдиндан айтинг, сторисда айтмай. Агар хоҳиш бўлмаса, бир оғиз айтсангиз олам гулистон», — дейди актёр.

Феруза Норматова эса шартни бажарган видеоси остига «Мазза қилиб кўринг мана, ака. Мен уялмайман, ўзим ҳам қишлоқдан чиққанман, бозорларда ҳам савдо қилгаман. Тирикчиликнинг айби йўқ», — дея ёзиб қолдирган ва жаҳл устида актёрга шарт сифатида Ҳиндистонга кетишини айтган.

Шаҳзод Султонов сторисига  аэропортдан расм жойлаган, аммо Феруза бунга ишонмаслигини, барча расм ва видеолар архив эканлигини ёзган. Актёр эса чиндан Ҳиндистонга борган ва у ердан актрисани белгилаб бир нечта сторислар олиб, Instagram’ига жойлаган.

Аввалроқ Феруза Норматова Шаҳзод Султоновни севган қизи борлиги ҳақидаги саволга жавоб берганлиги тўғрисида хабар берилганди.