Янгиликлар

Шаҳло Алижонова: Мен актрисаман, блогер ёки вайнер эмас

У режиссёрлар ва клипмейкерларга жавоб қайтарди

Шаҳло Алижонова: Мен актрисаман, блогер ёки вайнер эмас

Кино ва сериаллар шунингдек, «Миллион» жамоаси актрисаси Шаҳло Алижонова Instagram сториси орқали, режиссёр ва клипмейкерларга жавоб қайтарди. Унинг маҳоратини билмай туриб блогер ёки, вайнер деб билганлари учун, ким актрисалигини вақт кўрсатади дея ёзиб қолдирган.

«Хурматли режиссёрлар ва клипмейкерлар, мен вайнер эмасман, блогерликка ҳам давоим йўқ. Мен актрисаман. Сизлар ёзган сценарийга тўғри келишим учун унда рўл ўйнаб кўришим керак, маҳоратимни билмай туриб блогерсиз деманглар! Вақт олий ҳакам ким актриса эканлигини кўрсатади», — дейди Шаҳло Алижанова