Янгиликлар

«Ўша кунни унутмасам керак» — Мавлуда Ҳикматова

У нимадан қаттиқ қўрқишини айтган

«Ўша кунни унутмасам керак» — Мавлуда Ҳикматова

Актриса Мавлуда Ҳикматова Yashin TV каналига берган интервьюсида ҳаётида содир бўлган энг ёмон кун ҳақида гапирди.

«Ёшлигимда, тўғрироғи 2005 йилда онам жуда қаттиқ касал бўлиб қолганлар. Ўшанда мен мактабда ўқирдим. Ойимнинг аҳволларини кўриб жуда ичикканман. Она барибир она-да. Мен бу ҳаётда фақат ойим билан опамларга ишонаман. Жуда оғир касал бўлганлар ва буни айта олмайман. Ойимни менга кўрсатишмаган, мен эса бундан сиқилиб, касал бўлиб қолганман. Охири ойимни менга кўрсатишганидан кейингина, ўзимга келганман ва шу кунни унутмасам керак», — дейди актриса.

Актриса онасиз қолишдан қаттиқ қўрққанини айтади. Шунингдек, у учун бир умрга ёмон хотирага айланган кун — бувисидан айрилган кун деб қарайди.

Аввалроқ Мавлуда Ҳикматова отаси уларни ташлаб кетганини айтганди.