Янгиликлар

«Сетора» гуруҳи аъзоси Комила Хўжаева эгизак фарзандлари вафот этганини маълум қилди (фото)

У бу ҳақда Instagram саҳифаси орқали хабар қилди

«Сетора» гуруҳи аъзоси Комила Хўжаева эгизак фарзандлари вафот этганини маълум қилди (фото)

Афсонавий «Сетора» гуруҳи аъзоси Комила Хўжаева оиласида оғир жудолик бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram сториси орқали хабар қилди. Хонанда эгизак фарзандларидан айрилганини ва бу Худонинг иродаси эканлигини айтди.

«Мен сизларни узоқ кутган эдим фаришталарим, барчаси Яратганнинг иродаси ва мен унинг марҳаматига ишонаман», — дея ёзиб қолдирган у.