Янгиликлар

«Сентоб» туризм қишлоғига олиб борувчи йўллар таъмирланмоқда

Ушбу қишлоқ «Best tourism villages» лойиҳасига номзод сифатида киритилган

«Сентоб» туризм қишлоғига олиб борувчи йўллар таъмирланмоқда

Навоий вилояти Нурота туманида жойлашган «Сентоб» туризм қишлоғига олиб борувчи барча йўлларни таъмирлаш ва асфалтлаш ишлари бошлаб юборилди.
Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Саъдулла Мирзайев туризм қишлоғида бўлиб, у йерда амалга ошилаётган ишлар ва сайёҳлар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ушбу қишлоқ Навоий вилояти, Нурота туманида жойлашган «Сентоб» қишлоғи вилоят марказидан 180 км, туман марказидан 120 км узоқликда баланд тоғлар орасида жойлашган. Қишлоқнинг табиати, маданий мерос обйектлари, тоза ҳавоси, миллий таомлари ва қишлоқ ҳаёти маҳаллий ва хорижий сайёҳлар еътиборини тортган.


Шунингдек, «Сентоб» қишлоғини «туризм қишлоғи»га айлантириш мақсадида 20 та оилавий меҳмон уйи, 3 та ҳостел ҳамда 15 турдаги туризм хизматлари ташкил этилди. Шу билан бирга, 200 га яқин ишсиз аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.

Шунингдек, туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қишлоққа олиб борувчи 5 км ички йўл таъмирланди, тунги ёритиш чироқлари, 2 та пиёдалар кўприги, 2 та селфи ҳудуд, 3 та санитария-гигиена шохобчаси, «Сентоб» қишлоғининг рамзий кириш стеллоси, 1 та туристик ахборот маркази қуриб битказилиб, фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди.

Ўз навбатида хонадонларда мавжуд салоҳиятлардан фойдаланган ҳолда 15 турдаги туризм хизмати ташкил этилди. Жумладан, 2 та қуроқчилик, 2 та гилам тўқиш, 3 та эчки сутидан тайёрланган қурут ва сут маҳсулотлари савдоси ва уларнинг тайёрланиш жараёни, 3 та холва савдоси ва ҳолва тайёрлаш бўйича маҳорат дарси, миллий таомлар тайёрловчи 23 та гастрохонадон, 2 та уй музейи, 20 та екскурсия хизмати, отда сайр, 6 та бассейн хизмати, 3 та миллий куй-қўшиқ куйлаш, 1 та каштачилик, агротуризм хизматлари (сигир ва ечки соғиш), нон ёпиш бўйича маҳорат дарси, туризм ахборот маркази, сувенир маҳсулотлари савдоси хизматлари йўлга қўйилди.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида «Сентоб» қишлоғининг 3 кунлик турпакети ишлаб чиқилди. Aҳолини тадбиркорлик жараёнига кенг жалб қилиш мақсадида 8 нафар аҳоли бизнес курсларида ўқитилди. Хизмат кўрсатиш йўналишида 3 нафар маҳаллий аҳолига 94 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Aмалга оширилган барча чора-тадбирлар натижасида “Сентоб” қишлоғи Бутунжаҳон туризм ташкилоти  (UNWTO) томонидан навбатдаги «Best tourism villages» (Енг яхши туризм қишлоғи) лойиҳасига номзод сифатида киритилди.