Янгиликлар

«Сен ойнада башарангни кўрганмисан, тасқара?» — Киркоров Наргиза Зокировани ҳақорат қилди

Филиппнинг сўзларига кўра, Зокирова сочини қирдирса ҳам, танасига расмлар чиздирса ҳам унинг ишлари юришмаяпти

«Сен ойнада башарангни кўрганмисан, тасқара?» — Киркоров Наргиза Зокировани ҳақорат қилди

Россиялик таниқли хонанда Филипп Киркоров 2022 йилнинг 1 ноябрь куни Тошкентда концерт берди. Концерт чоғида у келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган хонанда Наргиза Зокировани «тасқара» дея ҳақорат қилган. Воқеа акс этган видео ижтимой тармоқларда тарқалди.

Фото: Instagram

Филиппнинг сўзларига кўра, Зокирова сочини қирдирса ҳам, танасига расмлар чиздирса ҳам унинг ишлари юришмаяпти.

«Севишни билмайдиган инсон ҳеч қачон севги ҳақида куйлай олмайди, унинг қўшиғи ўхшамайди. Бечора, сочини қирдирса ҳам, танасига расмлар чиздирса ҳам, қанча ҳаракат қилса ҳам барибир унинг иши юришмайди. Аммо унга ачиниб ҳам бўлмайди. У нимага юлдуз бўла олмаётганидан ҳайрон. Сен ойнада башарангни кўрганмисан? Аксингга қараганмисан, тасқара?», — дейди Киркоров.

Бундан олдин россиялик қўшиқчининг Тошкентда концерт беришидан хабар топган Наргиза Зокирова тадбир афишаси олдида туриб, «сизларга ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ», дея изоҳ қолдирган. Филиппнинг сўзлари Наргизанинг гапларига жавоб тариқасида янграган бўлиши мумкин.