Янгиликлар

Санъаткорлар биринчи қорни қандай кутиб олди? (Фото)

Шоу-бизнес вакиллари ўзларининг қорли суратларини Instagram сахифаларида эълон қилган

Санъаткорлар биринчи қорни қандай кутиб олди? (Фото)

Бу йилги қиш олдингиларидан кўра завқлироқ келди. Яқин кунлардаги ёққан қор етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган одамларни ўзининг беғуборлиги билан сийламай қўймади. Бундан санъаткорлар ҳам мустасно эмас, биз эса сизларга уларнинг қорли суратларини тақдим этамиз. Расмлар шоу-бизнес вакилларининг инстаграм саҳифасидан олинди.

 

«Ҳар куни, мен улғаётганимни сезяпман, кундан кунга фикирлашим ва дунё қарашим-ўзгармоқда. Ҳаётимда сиз билмаган қийинчиликларим ҳам бор! Уларни фақат ўзим биламан, Аллаҳ жуда сабирли қлиб яратибди, ўзимни сабирсизман деб ўйлардим! Бунақа ҳолатлар ҳаммамизда бўлади, мен сиздан сиз эса мендан ўрнак оласиз» — дея изох қолдирган Озод Хуррамов пост остида.

 

«Ҳароратли Декабр… Ёғаётган қор эса, ҳеч музлатмаяпти. Қайтага қайноқ муҳаббат каби жонга роҳат беряпти.  Декабр сизга қандай ҳотираларни эслатади? Манга мандаринни эслатади»— Гулрух Пирназарова.

 

«Дала даштда тинди иш Меҳмон бўлиб келди Қиш…» Умидахон Хожиева қолдирган изоҳи.

 

«Бугунги кунимиз учун рахмат Аллоҳим» — деб ёзиб қолдирган Дилсўз ўзининг оилавий сурати остида.

 

«Сен кутган у бахтли кунлар хам келар…» — Руҳсора.

Babymohi эса, кузатувчиларини хурсанд қилиш учун уларга совғалар улашмоқчи.
Ўйин шарти қиш кунларидаги хотираларни ёзиб қолдириш, унга ёққан энг яхши изоҳлар ғолибларига совға беришни режалштирган.


Шахло Зоирова эса ўғиллари билан бирга тушган суратларини историясида эълон қилган.

Аввалроқ, Тошкент халқаро туризм ярмаркаси — суратлари эълон қилинган эди.