Янгиликлар

Рухсора номаълум шахслар телефон орқали безовта қилаётганини айтди

Блогер яширин рақамлардан келган қўнғироқлардан шикоят қилди

Рухсора номаълум шахслар телефон орқали безовта қилаётганини айтди

Хонанда ва блогер, ижтимоий тармоқларда «Ruhsora Emm» номи билан танилган Руҳсора Instagram’да бегона йигитлар яширин рақамлардан қўнғироқ қилиб, уни безовта қилаётганидан шикоят қилди. Блогер ўзини хафа қилишларига йўл қўймаслигини, бундай қилиқларга чидай олмаслигини айтди.


Қиз ‘screenshot’ларни Instagram сторисига жойлаштирди ва ўзини безовта қилаётган рақамларни  эълон қилишни лозим топди. Ўз рақамларини яшириб қўнғироқ қиладиган ва кимнингдир ҳисобига ўзини кўрсатишни хоҳлайдиган ёки вақтини бемаъни ҳазил ва суҳбатларга сарфламоқчи бўлган бундай йигитлар омма олдида намойиш этилишга лойиқ эканлигини тушунтирди.

«Мен жуда адекватман ва ҳеч қачон кимнидир ҳақорат қилишингизга рухсат бермайман, лекин мен бу одамни юбордим. Аммо бугун у қўйиб юбормади, шунинг учун улар менга қўнғироқ қилган рақамларни қўйишга қарор қилдим. Ҳеч бўлмаганда қўнғироқ қилсангиз, рақамни яширманг», — изоҳлайди Руҳсора.

Аввалроқ Руҳсора асосий даромади қаердан келишини айтган эди. 
Шунингдек «Рэпер Abbose ва Рухсора муносабатлари» хақида маълумот берилганди.